«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ вингери Жейдон Санчо «Краснодар»дан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Қайд этилишича, англиялик 26 ёшли футболчи ўзига қулай таклиф олмаса, қишки трансферлар ойнасига қадар жамоасиз қолишга тайёр.
Аввалроқ Санчо «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан сўнг Европа, Саудия Арабистони, МЛС, Қатар ва БАА клублари билан музокаралар олиб борган. Бироқ ҳозирча таклифларнинг ҳеч бири футболчини қониқтирмаган.
Қайд этилишича, Санчо учун устувор вариант — «Боруссия Д»га қайтиш. Бироқ Германия клуби англиялик футболчини таркибига қўшишдан манфаатдор эмас.
Маълумот учун, Жейдон 2021-2026 йиллар оралиғида Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилди. Бу вақт давомида 158 та учрашувда майдонга тушиб, 53 та гол урди ва 67 та голли узатмани амалга оширди.