Live
1
Ўзбек

Тўрабек Ҳабибуллаев — Осиё ўйинлари чемпиони

Бокс
2 октябр, 01:52
    10
У хитойлик рақибини мағлуб этди.
Тўрабек Ҳабибуллаев — Осиё ўйинлари чемпиони
Фото: Спорт вазирлиги

Аичи-Нагоя шаҳрида ўтказилаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида финал жанглари бошланди.

- 90 кг даги чарм қўлқоп устаси Тўрабек Хабибуллаев олтин медал учун хитойлик Хан Сюэчжэнга қарши рингга кўтарилди.

Хабибуллаев 2 раундда рақибини нокдаун ҳолатига солиб қўйди. Якунда у рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё ўйинлари ғолибига айланди!

Шу тариқа, Хабибуллаев Осиё ўйинларидаги 17-олтин медални олиб келди.

Аввалроқ ўзбекистонлик енгил атлетикачи Барнохон Сайфуллаева Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар