Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA онлайн рейтингида яна бир поғона юқорилади.
Фабио Каннаваро бошқарувидаги «оқ бўрилар» 1 октябр куни ўртоқлик учрашуви доирасида Сурияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳусайн Норчаев дублни расмийлаштирди. Шерзод Эсанов ва Акмал Мозговой ҳам биттадан гол урди.
Ушбу ғалаба Ўзбекистон ҳисобига 3,75 рейтинг очкосини қўшиб берди.
Натижада миллий жамоа FIFA онлайн рейтингида бир поғона кўтарилиб, 58-ўринни эгаллади.
Аввалроқ Эрон устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон 59-поғонага кўтарилган эди.
Эндиликда Ўзбекистон 6 октябр куни Жанубий Кореяга қарши меҳмонда ўйнайди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади