Бугун
26
Ўзбек

«МЮ» Гутиерресни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Футбол
1 октябр, 23:12
Унинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.
«МЮ» Гутиерресни ўз сафига қўшиб олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби «Байер»нинг чап қанот ҳимоячиси Мигел Гутиерресга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Fussball хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча инглиз клуби испаниялик 25 ёшли футболчининг трансфери бўйича томонлар ўртасида музокаралар олиб борилаётгани йўқ.

Ўз навбатида Леверкузен клуби ҳам Гутиерресни сотишга интилмаяпти. Бироқ Мигел учун 50–60 миллион евро миқдоридаги таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Бу мавсумда «Байер» cафида Гутиеррес барча турнирларда 5 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» «Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Балдени қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Байер Байер
Бугунги янгиликлар