Бугун
26
Ўзбек

Нико Уилямас жароҳат сабаб Испания миллий жамоаси қароргоҳини тарк этди

Футбол
1 октябр, 23:33
У Хорватияга қарши ўйиндан кейин чап сон қисмида ноқулайлик ҳис қилган.
Нико Уилямас жароҳат сабаб Испания миллий жамоаси қароргоҳини тарк этди
Фото: Getty Images

«Атлетик» ва Испания миллий жамоаси вингери Нико Уилямс жароҳати сабаб «қизил фурия» қароргоҳини тарк этди.

Футболчи Миллатлар лигасида Хорватияга қарши ўйиндан (4:1) кейин чап сон қисмида ноқулайлик ҳис қилган.

Миллий жамоанинг 1 октябр кунги машғулотида иштирок этмади ва тиббий кўрикдан сўнг «Атлетик» ихтиёрига қайтарилди. Уилямс тикланиш жараёнини клуб шифокорлари назорати остида ўтказади.

Аввалроқ Эрик Гарсия ва Алехандро Грималдо ҳам соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб Испания миллий жамоаси қароргоҳини тарк этган эди.

Шу тариқа уч футболчи ҳам 3 октябр куни Чехия ва 6 октябр куни Хорватияга қарши учрашувларда иштирок этмайди.

Испания бундан аввалги Англия ва Хорватияга қарши баҳсларда ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
Бугунги янгиликлар