Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте испан футболи ҳозирда «дунёдаги энг мукаммали» эканини таъкидлади.
Де ла Фуэнте Bild нашрига берган интервюсида Испания муваффақиятининг асоси сифатида ўнлаб йиллар давомида амал қилиб келинаётган футбол фалсафасини қайд этди. Ўйинчилар ягона концепция асосида футболнинг техник, тактик ва психологик жиҳатларига ўргатилади.
«Биз бунга ишонамиз», — деди де ла Фуэнте.
Испания миллий жамоаси амалдаги жаҳон ва Европа чемпиони ҳисобланади.
Де ла Фуэнте: «Испан футболи — дунёда энг мукаммали»
Футбол
1 октябр, 01:17
Жаҳон чемпионлари устози жамоа ўз фалсафасига амал қилиб келаётганини қайд этди.
Foto: Getty Images