Криштиану Роналду Португалия миллий жамоаси сафида бошқа ўйнамайди, деб хабар бермоқда O Jogo.
Нашр маълумотларига кўра, 24 сентябр куни ўтган Уэлсга (1:0) қарши баҳс 41 ёшли ҳужумчи учун миллий жамоа таркибидаги сўнгги ўйин бўлган. Норвегияга қарши баҳсни эса у захирада ўтказган ва бу қарордан норози бўлган. Бош мураббий Жорже Жезуш ўз қарорини тушунтирган матбуот анжуманидан сўнг сардор миллий жамоа қароргоҳини тарк этган.
O Jogo таъкидлашича, Роналду миллий жамоага қайтиш ниятида эмас ва халқаро фаолиятини якунлашга қатъий қарор қилган. Унинг қарори «узил-кесил ва қайтилмайдикан» экани айтилмоқда.
«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Португалия миллий жамоаси сафида 234 та ўйин ўтказиб, 146 та гол урган. Ҳар икки кўрсаткич ҳам жаҳон футболида рекорд ҳисобланади.
Роналду Португалия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади (O Jogo)
Футбол
30 сентябр, 17:00
111
Манбага кўра, 41 ёшли ҳужумчи узил-кесил қарор қабул қилган.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади