Бугун
20
Ўзбек

Болгария клуби эгаси отишмада ўлдирилди

Футбол
30 сентябр, 16:48
Ҳозирча қўлга олинган ёки қидирилаётган гумондорлар ҳақида маълумгот йўқ.
Болгария клуби эгаси отишмада ўлдирилди
Foto: Getty Images

Болгарияда «Ботев» клуби эгаси ўлдирилди.

Транспорт ва қурилиш бизнеси билан ҳам шуғулланган тадбиркор Илиян Филипов Пловдив шаҳридаги отишмада ўлдирилган. Бу ҳақда Nova нашри Болгария Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Жиноят чоршанбага ўтар кечаси Филипов яшаган турар-жой мажмуаси ҳудудида содир этилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Филипов бошидан ўқ етиши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳозирча қўлга олинган ёки қидирилаётган гумондорлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Шунингдек, воқеага гувоҳлар бўлган-бўлмагани ҳам номаълум.

Полиция патруллари шаҳардан чиқиш йўлларини тўсиб, шубҳали транспорт воситаларини текширмоқда. Бошқа ҳудудларда ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг текшируви кучайтирилган.

Прокурор Ваня Христeва қасддан одам ўлдириш факти бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, воқеанинг барча эҳтимолий версиялари фаол равишда текширилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Botev Plovdiv Botev Plovdiv
Бугунги янгиликлар