Англия Футбол Ассоциацияси (FA) Альваро Арбелоани ҳакамлик ҳақида билдирган фикрлари учун айблади.
АПЛнинг 5-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг «Фулҳэм» бош мураббийи шундай деганди:
«Ҳакамлар «МЮ»нинг мағлуб бўлишини истамайди — барча қарорлар уларнинг фойдасига чиқарилди. «Фулҳэм» ғалабага жуда яқин эди».
FA баёнотида шундай дейилади:
«Фулҳэм» бош мураббийи ўйиндан кейинги интервюда ҳакамга нисбатан тарафкашлик борлигини англатувчи ёки баҳс ҳакамининг ҳалоллигига шубҳа туғдирувчи баёнотлар бериб, ўзини муносиб тарзда тутмаган.
Алваро Арбелоа 1 октябрга қадар жавоб бериш ҳуқуқига эга».
Англия ФА Арбелоани «МЮ» билан ўйиндаги ҳакамлик ҳақида айтган гаплари учун айблади
Футбол
30 сентябр, 16:30
«Фулҳэм» бош мураббийи баёноти борасида 1 октябргача жавоб бериши керак.
Foto: Getty Images