Бугун
20
Ўзбек

Синдаров ёки Гукеш? Карлсен, Накамура ва бошқалар шахмат тожи учун фаворитни айтишди

Бошқалар
30 сентябр, 23:18
    2
Жаҳон чемпионлиги учун бўладиган матч олдидан 18 кишининг овозлари тўпланди.
Синдаров ёки Гукеш? Карлсен, Накамура ва бошқалар шахмат тожи учун фаворитни айтишди
Foto: Getty Images

Гукеш Доммаражу ва Жавоҳир Синдаров ўртасидаги 2026 йилги Жаҳон чемпионати матчи олдидан гроссмейстерлар, шахмат вакиллари ва контент яратувчиларнинг 18 та фикри жамланди, деб хабар беради UzChess.

Уларнинг таснифига кўра:

⚫️ 10 киши — Жавоҳир Синдоровни фаворит деб билади

⚫️ 6 киши — имкониятларни деярли тенг деб баҳолайди

⚫️ 2 киши эса Гукешни устун кўради


Магнус Карлсен Синдаров ғалаба қозонишини кутаётганини айтиб, унинг ўйинини ҳар томонлама мукаммалроқ деб баҳолаган.

Ян Непомняший имкониятларни 65:35, Владислав Артемиев эса 60:40 нисбатида Ўзбекистон вакили фойдасига баҳолаган.
,
Ҳикару Накамура эса Гукешни танлаган. Унинг фикрича, ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони босимни енга олса, кўпчилик кутмаган натижани кўрсатиши мумкин.

Гукеш ва Синдаров ўртасидаги Жаҳон тожи учун матч 22 ноябрдан 12 декабргача Женевада бўлиб ўтади. Биринчи классик партия 24 ноябрга белгиланган.

Shaxmat bo`yicha jahon chempionligi matchi oldidan prognozlar
Foto: UzChess
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар