Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) эълон қилган рейтингда Ўзбекистон бир поғона юқорилаб, 5-ўринни эгаллади.
Жамоанинг энг кучли 10 нафар шахматчисининг ўртача рейтинги 2637 ни ташкил этмоқда — бу кўрсаткич билан Ўзбекистон эркаклар жамоаси дунёнинг етакчи шахмат давлатлари билан бир сафда турибди.
Федерациялар рейтинги — Топ-5:
1. АҚШ — 2723
2. Ҳиндистон — 2704
3. Хитой — 2663
4. Россия — 2641
5. Ўзбекистон — 2637 🔼

Ўзбекистон аёллар жамоаси ҳам рейтингда ўсишга эришди. Улар бир поғона кўтарилиб, федерациялар орасида 20-ўринга чиқиб олди.
Ўзбекистонлик энг кучли 10 нафар шахматчи қизларнинг ўртача рейтинги 2236 га етди.
Аёллар рейтинги — Топ-3:
1. Хитой — 2488
2. Ҳиндистон — 2431
3. Украина — 2387
...
20. Ўзбекистон — 2236 🔼
