Дания миллий жамоаси бош мураббийи Брайан Ример мухлислар Криштиану Роналдуни етарлича қадрламаяпти, деб ҳисоблайди.
— Менимча, у — одамлар томонидан етарлича баҳоланмаётган футболчи. Улар унинг жамоа ичидаги аҳамиятини кам баҳолашяпти. У миллий жамоадаги фаолиятини якунлайдиган кун келганда, иерархия билан боғлиқ катта муаммо пайдо бўлишига ишончим комил.
Менимча, у барча жараёнларни қаттиқ назорат остида ушлаб туради ва бунинг аҳамиятини кам баҳолаб бўлмайди.
— Демак, у жамоада бўлишга тўлиқ ҳақли?
— Бунга ишончим комил, — деди Ример TV2 эфирида.
Дания устози: «Роналду Португалиядаги фаолиятини тугатса, жамоада катта муаммолар пайдо бўлади»
Футбол
1 октябр, 02:29
21
Римернинг фикрича, 41 ёшли ҳужумчи етарлича қадрланмаяпти.
Foto: Getty Images
01.10.2026, 14:45
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Дания
-
:
-
Португалия
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади