Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналду бош мураббий Жорже Жезуш матбуот анжуманида у билан ҳеч қандай низо йўқлигини айтганидан сўнг миллий жамоа машғулотини тарк этди. Бу ҳақда A Bola хабар бермоқда.
1 октябр, пайшанба куни Португалия Миллатлар лигасининг 3-тури доирасида Данияга қарши баҳс олиб боради. Беллашув Копенҳаген шаҳридаги «Паркен» стадионида бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, Роналду стадионни тарк этиб, Португалия футбол федерациясининг икки нафар ходими ҳамроҳлигида микроавтобус томон йўл олган.
Португалия миллий жамоаси Миллатлар лигасида иккита ўйин ўтказди. Роналду Уэлсга (1:0) қарши ўйинда 67 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, аммо самарали ҳаракат қайд этмади. Норвегияга (2:1) билан баҳсда эса футболчи майдонга тушмади.
Роналду Жезуш билан можаро сабаб Португалия машғулотларини тарк этди
Футбол
30 сентябр, 13:10
36
Бош мураббий ўртада низо йўқлигини айтганига қарамай, ҳужумчи жамоа машғулотларига қатнашмади.
Foto: Getty Images
01.10.2026, 14:45
УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Дания
-
:
-
Португалия
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади