Бугун
26
Ўзбек

Клопп: «Жиддий мақсадлар учун курашадиган жамоага айланишни истасак, бу кайфиятни сақлашимиз керак»

Футбол
1 октябр, 22:46
Германия устози Сербияга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Клопп: «Жиддий мақсадлар учун курашадиган жамоага айланишни истасак, бу кайфиятни сақлашимиз керак»
Фото: Getty Images
01.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Германия Германия 2 : 0 Сербия Сербия

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 3-турида Сербия (2:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинни жуда юқори суръатда бошладик. Қарши прессинг даражаси ниҳоятда юқори эди, рақибга бўш ҳудуд қолдирмадик. Яна кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Аммо танаффусда йигитларга: «Энди асосийси — шу даражани сақлаб қолиш», — дедим.

Агар келажакда жиддий мақсадлар учун кураша оладиган жамоага айланишни истасак, биз бу кайфиятни сақлашимиз шарт. Улар бунинг уддасидан чиқишди. Интенсивликни ҳам, бошқа жиҳатларни ҳам юқори даражада ушлаб қолишди. Якунда ажойиб ўйин бўлди», — дея Клоппнинг сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, бу ғалаба 59 ёшли мутахассис бошчилигидаги Германия миллий жамоаси учун биринчи бўлди.

Гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Германия 4 октябр куни Греция билан учрашади. Шу куни Сербия эса Нидерландияга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Сербия Сербия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар