Ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Сурия миллий жамоаси билан куч синашди.
Унда Фабио Каннаваро шогирдлари йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Беллашувда Шерзод Эсанов, Акмал Мозговой ва Ҳусайн Норчаев (дубл) ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голи эса Муҳаммад Ҳакимов (автогол) ҳисобига қайд этилди.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоаси Эронни ишончли ҳисобда мағлуб этгани маълум қилинганди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон — Сурия 4:1
Голлар: Эсанов 28, Мозговой 44, Норчаев 48, 90 (дубл) — Ҳакимов 90+3 (авт).
Ўзбекистон — Неъматов, Ҳусанов, Каримов, Ўрозов, Мозговой, Ҳамробеков, Амонов, Норчаев, Файзуллаев, Эсанов, Махамажонов.
Захира — Назаров, Неманов, Алижонов, Раҳмоналиев, Жалолиддинов, Ғаниев, Ҳолмуродов, Насруллаев, Шомуродов, Ҳамдамов, Уктамов, Жиянов, Ҳолматов, Абдуғаниев, Ҳакимов.
Бош мураббий: Фабио Каннаваро.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади