Live
8
Ўзбек

ЎФА Инфантинони қўллаб-қувватлашини билдирди

Футбол
30 сентябр, 12:25
Ўзбекистонга ташриф буюрган FIFA раҳбари бир қатор лойиҳалар билан танишди.
ЎФА Инфантинони қўллаб-қувватлашини билдирди
Foto: UFA

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бугун, 30 сентябр куни Ўзбекистонга ташриф буюрган FIFA президенти Жанни Инфантинони қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Ташриф давомида FIFA президенти Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан биргаликда мамлакат футбол инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар билан танишди.

Жанни Инфантино Тошкент шаҳрида ҳозирда қурилаётган янги «Янги Тошкент» ўйингоҳига ташриф буюрди. FIFA президентига қурилиш ишларининг бориши, стадион инфратузилмаси ҳамда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган FIFA U-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Infantino yangi qurilayotgan stadion bilan tanishdi
Foto: UFA

Шунингдек, FIFA президенти Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари билан учрашиб, футболчилар билан самимий ва дўстона мулоқот қилди. Учрашув давомида Ўзбекистон футболининг бугуни ва келажаги, миллий жамоанинг халқаро майдондаги иштироки ҳамда мамлакатда футболни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Infantino va O`zbekiston milliy jamoasi
Foto: UFA

Ташриф доирасида Жанни Инфантино Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти билан ҳам учрашди. Учрашувда мамлакат футболини ривожлантириш, футбол инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ёшлар футболини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон футболининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

FIFA президенти, шунингдек, Тошкент шаҳридаги 90-сонли умумтаълим мактабида янги футбол майдонининг маросимида иштирок этди. Мазкур лойиҳа ёшларни спортга кенг жалб этиш ва болалар учун замонавий футбол муҳитини яратишга қаратилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси FIFA ва унинг президенти Жанни Инфантинони тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш йўлида FIFA билан яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттиради», — деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар