Бугун
22
Ўзбек

Ўзбекистон — Сурия: ўзаро ўйинлар тарихи

Футбол
29 сентябр, 22:00
Икки миллий жамоа шу кунгача етти бор тўқнаш келган. Статистика Сурия фойдасига.
Ўзбекистон — Сурия: ўзаро ўйинлар тарихи
Foto: O'FA
01.10.2026, 10:00 Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Сурия Сурия

1 октябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунлари доирасида Сурияга қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Мазкур беллашув олдидан икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлаймиз.

Ўзбекистон ва Сурия миллий жамоалари шу кунгача етти бор тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг иккитасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, яна икки беллашув дуранг билан якунланган. Сурия эса уч бор рақибидан устун келган.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 1996 йилда ўтказилган ва унда Сурия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. 2016 йилда Ўзбекистон 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, бир йил ўтиб Сурия худди шундай ҳисобда жавоб қайтарган.

2018 йилда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган. 2019 йилги баҳсда Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2020 йилда эса Сурия 1:0 ҳисобида устун келган.

Жамоаларнинг сўнгги ўзаро баҳси 2024 йилда Қатарда ўтказилган Осиё кубоги гуруҳ босқичига тўғри келади. Унда ғолиб аниқланмаган — 0:0.

1996 йил: Ўзбекистон 1:2 Сурия
2016 йил: Ўзбекистон 1:0 Сурия
2017 йил: Сурия 1:0 Ўзбекистон
2018 йил: Ўзбекистон 1:1 Сурия
2019 йил: Ўзбекистон 2:0 Сурия
2020 йил: Ўзбекистон 0:1 Сурия
2024 йил: Ўзбекистон 0:0 Сурия


Тўплар нисбати — 5:5.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Сурия 1 октябр куни навбатдаги ўзаро баҳсини ўтказади. Беллашув ўртоқлик мақомида бўлади. Унга «Пахтакор» стадиони мезбонлик қилади ва ўйин соат 19:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Сурия Сурия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар