Ўзбекистон миллий жамоаси ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби футболчиси Достон Ҳамдамов Эронга қарши ўйин (3:1) ва Сурияга қарши кечадиган баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Эронга қарши ўйин жуда ажойиб кечди. Мухлисларимиз ҳам стадионда бизни қўллаб-қувватлашди, яхши ўйин бўлди. Биз Эронни ҳали бундай ҳисобда мағлуб этмаган эдик. Бу биз учун янгилик бўлди ва мухлисларимизни хурсанд қилдик деб ўйлайман.
Ҳозирда Сурияга қарши баҳс учун тайёргарлик яхши кетмоқда. Йигитларнинг кайфияти ҳам аъло даражада. Мураббийнинг янги схемасини янада яхшироқ ўзлаштиришга ҳаракат қиляпмиз.
Сурияга қарши ҳам яхши ўйин бўлади деган умиддаман», — деди Ҳамдамов. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги учрашувда Сурияга қарши майдонга тушади. Беллашув 1 октябр куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида соат 19:00 да старт олади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади