Бугун
27
Ўзбек

Жезуш: «Бугун асосий таркибда 4 та ўзгариш қилдим ва бу фақат Роналду билан боғлиқ эмас»

Футбол
27 сентябр, 14:40
    11
Португалия бош мураббийи Криштиануни асосий таркибга киритмагани сабабини айтди.
Жезуш: «Бугун асосий таркибда 4 та ўзгариш қилдим ва бу фақат Роналду билан боғлиқ эмас»
Фото: Getty Images
27.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Норвегия Норвегия 1 : 2 Португалия Португалия

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Миллатлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тур доирасидаши Норвегияга қарши учрашувда Криштиану Роналдуни асосий таркибга киритмагани сабабини айтди.

«Криштиану асосий таркибда майдонга тушадими ёки йўқми, барибир жамоанинг муҳим футболчиси.

Бугун у илк дақиқалардан ўйнамайди, ёнимда бўлади ва кейинроқ майдонга тушади. Мен ҳаммасини режалаштирганман. Биз уни ҳам, аввалги ўйинда қатнашган бошқа футболчиларни ҳам асрашимиз керак.

Бугун асосий таркибда 4 та ўзгариш қилдим ва бу фақат Роналду билан боғлиқ эмас. Агар футболчиларда чарчоқ аломатлари бўлса ёки улар Уэлсга қарши учрашувдан кейин тўлиқ тикланмаган бўлса, асосий таркибда майдонга туширмаймиз», — деди Жезуш ESPN’га берган интервюсида.

Маълумот ўрнида, Норвегия — Португалия баҳси Ослодаги «Уллевол» стадионида ўтказилади. Учрашувни франциялик ҳакам Франсуа Летексие бошқаради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Португалия Португалия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар