«Реал» ва Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Эндрик футболчилик соҳаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
20 ёшли ҳужумчининг таъкидлашича, профессионал футболчи бўлишни оғир меҳнат деб ҳисоблаш тўғри эмас. У оддий инсонларнинг кундалик меҳнати футболчиларникидан анча мураккаб эканини қайд этди.
«Футболчи бўлиш қийин эмас. Эрталаб соат бешда уйғониб, душанбадан якшанбагача ишга бориши керак бўлган инсонларга қийинроқ. Футбол бизга жуда кўп ажойиб нарсаларни беради», — дея Эндрикнинг сўзларини келтиради The Touchline.
Маълумот ўрнида, Эндрик 2024 йил ёзидан буён Мадриднинг «Реал» клубига тегишли. Бразилиялик ҳужумчи «қироллик клуби» сафида барча мусобақалар доирасида 41 учрашув ўтказиб, 7 гол урган ва 1 ассист амалга оширган. Унинг «Реал» билан шартномаси 2030 йилга қадар амал қилади.
Шунингдек, Эндрик Бразилия миллий жамоаси сафида 22 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол муаллифи бўлган.