Бугун
27
Ўзбек

Гарсия Англияга қарши баҳсда ўйинолди чигалёзди машғулотларда жароҳат олган

Футбол
27 сентябр, 14:50
Эрик ушбу беллашувда Испаниянинг асосий таркибига киритилганди.
Гарсия Англияга қарши баҳсда ўйинолди чигалёзди машғулотларда жароҳат олган
Фото: Getty Images
26.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Англия Англия 2 : 3 Испания Испания

Испания миллий жамоаси ҳимоячиси Эрик Гарсия Миллатлар Лигаси доирасида Англияга қарши учрашув бошланиши арафасида жароҳат олган.

«Барселона»нинг 25 ёшли футболчиси «Уэмбли»да ўтказилган баҳс учун Испаниянинг асосий таркибига киритилганди. Бироқ Гарсия ўйинолди чигалёзди машғулотларда жароҳат олди ва шошилинч равишда бошланғич таркибдан чиқарилди. Унинг ўрнини Марк Пубил эгаллади.

«Эрик Гарсия чигалёзди машғулотлар пайтида енгил жароҳат олди. Жиддий нарса содир бўлмаганга ўхшайди. Эртага аниқ биламиз», — деди Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте.

Ҳозирда Эрикнинг жароҳати бўйича қўшимча тиббий текширувлардан кейин аниқ маълумот берилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, амалдаги жаҳон чемпионлари «Уэмбли»да Англияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Испания таркибида Ламин Ямал, Алекс Баэна ва Микел Оярсабал биттадан гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар