Англия миллий жамоаси УЕФА Миллатлар лигасининг 2026/2027-йилги мавсуми дастлабки турида Испания миллий жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва уч ёки ундан ортиқ гол ўтказиб юборган ҳолда антирекорд қайд этди.
BBC хабарига кўра, инглизлар 1995 йил июн ойидан бери биринчи марта кетма-кет иккинчи ўйинда учта ва ундан ортиқ тўп ўтказиб юборган. Аввалги учрашувда Томас Тухел шогирдлари 2026-йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўрин учун кечган баҳсда Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этганди. Сўнгги бор бу каби омадсизлик рўй берганда инглизлар Швеция (3:3) ва Бразилия (1:3) билан кетма-кет иккита ўртоқлик ўйинида (8 ва 11 июн) олтита гол ўтказиб юборган эди.
Барча мусобақалардаги сўнгги 6 ўйинда Англия миллий жамоаси 13 та гол ўтказиб юборди, бу Тухел бошчилигидаги дастлабки 17 та ўйиндан (7) деярли икки баравар кўпдир. «Уч шерлар» биринчи бўлим якунида ҳисобда олдинда бўлса-да, якунда мағлуб бўлди. Бу 2019 йил июн ойидан бери биринчи марта содир бўлмоқда.
Ўтган вақт мобайнида жамоа танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетган 42 ўйиннинг 41 тасида ғалаба қозонди. 1 та баҳс эса дуранг билан якунланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади