Бугун
27
Ўзбек

Кейн: «Испания бежизга жаҳон чемпиони эмас»

Футбол
27 сентябр, 05:25
    17
Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Испанияга қарши ўтказилган учрашув ҳақида фикр билдирди.
Кейн: «Испания бежизга жаҳон чемпиони эмас»
Фото: Getty Images
26.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Англия Англия 2 : 3 Испания Испания

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн Миллатлар Лигаси доирасида Испанияга қарши ўтказилган учрашув ҳақида фикр билдирди.

Англия ушбу баҳсда амалдаги жаҳон чемпионларига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейннинг фикрича, унинг жамоаси яхши ҳаракат қилган бўлса-да, Испания ҳал қилувчи вазиятларда ўз даражасини кўрсата олган.

«Биз ҳақиқатан ҳам яхши ўйнадик, аммо Испания бежизга жаҳон чемпиони эмас. Улар нима учун бундай юқори даражада эканини кўрсатишди», — деди Кейн.

Англиялик ҳужумчи учрашув давомида пеналтидан гол ура олмади. Кейн 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошира олмаган вазиятга ҳам изоҳ берди.

«Амалга оширилмаган пеналти? Мен шунчаки сирпаниб кетдим. Бу омадсиз вазият эди», — деди 33 ёшли футболчи.

Шу тариқа, Англия миллий жамоаси бешта гол урилган сермаҳсул баҳсда Испаниядан мағлубият қабул қилиб олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

17 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар