Бугун
48
Ўзбек

Мбаппе Италияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Футбол
11 ноябр, 08:25
    6
Унинг ўрнига «ПСЖ» вингери тушиши мумкин.
Мбаппе Италияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Foto: Getty Images
12.11.2026, 14:45 УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Италия Италия - : - Франция Франция

Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 12 ноябр куни Италияга қарши бўлиб ўтадиган Миллатлар лигаси баҳсида иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

27 ёшли футболчи жамоа билан умумий машғулотларда қатнашмаган ва тикланиш муолажаларини ўтаган.

Шунингдек, жароҳат олган Орелиен Чуамени ўрнига «ПСЖ» вингери Санни Меюлю миллий жамоага чақирилди. У ҳужум чизиғида Мбаппенинг ўрнида майдонга тушиши ҳам мумкин.

Аввалроқ «Реал» форвардининг французлар устози Зинедин Зидан муносабатлари яхши эмаслиги хабар қилинганди.

Франция 12 ноябр куни Миллатлар лигаси доирасида сафарда Италияга қарши, 15 ноябрда эса уйда Туркия билан ўйнайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
  • Франция Франция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар