Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва бош мураббий Зинедин Зидан ўртасидаги муносабатлар яхши эмас. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.
Хусусан, «Реал» футболчисига мураббийнинг Туркияга қарши баҳсда (1:0) уни чап қанот вингери сифатида майдонга тушириш қарори ёқмаган. Ўшанда марказий ҳужумчи позициясида Усмон Дембеле ҳаракат қилган.
Сентябр ойида Мбаппе тиззасидан олган жароҳати сабабли миллий жамоа ихтиёрини муддатидан олдин тарк этган. Манбанинг хабар беришича, ўша йиғин давомида Зидан ва Мбаппе деярли мулоқот қилмаган.
Франция 12 ноябр куни Миллатлар лигаси доирасида сафарда Италияга қарши, 15 ноябрда эса уйда Туркия билан ўйнайди.
Мбаппе ва Зидан ўртасидаги муносабатлар яхши эмас — L'Equipe
Футбол
11 ноябр, 06:20
19
Сабаб — мураббий ҳужумчи чап чанот вингери сифатида ўйнатгани.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади