«Удинезе» яримҳимоячиси Николо Заниоло Италия миллий жамоасининг ноябр ойидаги йиғинида қатнашишдан бош тортгани ҳақида изоҳ берди. Футболчи сешанба куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ушбу қарори юзасидан мурожаат эълон қилди.
«Коверчанони тарк этиш мен учун осон бўлмади, бироқ бу қарорни фақат шахсий сабабларга кўра қабул қилдим. Бош мураббий, ходимлар ва жамоадошларимга қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдираман.
Шахсий ҳаётимга ҳурмат билан муносабатда бўлишингизни ва юз берган воқеага алоқам бўлмаган тахминларга ишонмаслигингизни сўрайман. Ушбу либос қалбимда алоҳида ўрин тутади. Уни яна кийиш имкониятига эга бўлиш учун ҳар куни астойдил меҳнат қилишда давом этаман», — деб ёзди футболчи.
Маълумот учун, Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини миллий жамоага қайтганидан кейин Заниолони икки марта йиғинга чақирган. Биринчи ҳолатда футболчига жароҳат сабабли миллий жамоа сафида қатнашиш насиб этмаган.
Эслатиб ўтамиз, Заниоло фаолиятини «Удинезе» клубида давом эттирмоқда.