Live
1
Ўзбек

Миллатлар лигаси. Испания голлар шоусида Англиядан устун келди, Хорватия Чехияни мағлуб этди

Футбол
26 сентябр, 16:40
    36
Ҳарри пеналтидан фойдалана олмади.
Миллатлар лигаси. Испания голлар шоусида Англиядан устун келди, Хорватия Чехияни мағлуб этди
Фото: Getty Images
26.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Англия Англия 2 : 3 Испания Испания

Европада Миллатлар лигаси 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Англия Лондонда Испанияга қарши беллашди. Голларга бой кечган баҳсда «қизил фурия» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Гордон ва Кейн инглиз сафида голларга муаллифлик қилди. Ҳарри иккинчи бўлимда пеналтидан фойдалана олмади. Ямал, Баэна ва Оярсабал испанияликларнинг голларини урди.

Хорватия Прагада Чехиядан устун келди. 41 ёшли Лука Модрич беллашувда ажойиб голни уришга муваффақ бўлди.

Миллатлар Лигаси. 1-тур
Англия — Испания 2:3
Голлар:
Гордон 36, Кейн 40 – Ямал 2, Баэна 60, Оярсабал 74.
Англия: Траффорд, Конса, Геҳи, О'Райли, Куанса, Андерсон, Сака (Гиббс-Уайт, 83), Беллингҳэм, Гордон (Рожерс, 70), Люис-Скелли (Гарнер, 70), Кейн (Калверт-Люин, 83).
Испания: Симон, Эрик Гарсия, Лапорт, Кукуреля, Родри, Руиз (Педри, 70), Олмо (Мерино, 82), Ямал, Уилямс (Баэна, 55), Торрес (Оярсабал, 55).
Огоҳлантиришлар: О’Райли 67, Геҳи 69, Беллингҳэм 81.
Фойданилмаган пеналти: Кейн 54.

Чехия – Хорватия 1:2
Голлар:
Карабес 54 – Модрич 47, Пашалич 77
Хорватия – Ливакович, Станишич, Вускович, Гвардиол, Перишич, Модрич (Мичич, 76), Ковачич, Л. Сучич (Пашалич, 63), Р. Сучич, Иванович (М.Пашалич, 63), Матанович (Будимир, 63).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Испания Испания
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

36 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар