Испания миллий жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Англияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. «Барселона» вингери Ламин Ямал баҳснинг 2-дақиқасидаёқ ҳисобни очди.
19 ёшли футболчи беллашувдан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўйиндан олинган сурат ва видеоларни эълон қилди.
«Мени ёмон кўринг ёки севинг — менга барибир», — деб ёзди Ямал.
Ямал ушбу баҳсда Испания ҳужумининг асосий вакилларидан бири бўлди.