Бугун
27
Ўзбек

Мбаппенинг жароҳат олишига Туркиядаги майдон ҳолати сабаб бўлгани айтилди

Футбол
27 сентябр, 12:00
Майдон қопламасининг талаб даражасида бўлмагани сабаб Килиан мувозанатни йўқотиб, тиззаси билан нотўғри ҳаракат қилган.
Мбаппенинг жароҳат олишига Туркиядаги майдон ҳолати сабаб бўлгани айтилди
Фото: Getty Images
25.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Туркия Туркия 0 : 1 Франция Франция

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция миллий жамоасининг Туркияга қарши ўйин (1:0)ида жароҳат олганди.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, Франция миллий жамоаси тиббий штаби футболчининг жароҳат олишига Туркиядаги майдоннинг ёмон ҳолати асосий сабаб бўлганини таъкидлаган.

Қайд этилишича, майдон қопламасининг талаб даражасида бўлмагани туфайли Мбаппе мувозанатни йўқотган ва тиззаси билан нотўғри ҳаракат қилган. Натижада франциялик юлдуз жароҳат олган.

Бунгача ОАВда ҳужумчининг жароҳатига бошқа омил сабаб бўлгани ҳам муҳокама қилинганди. Хусусан, Мбаппе янги бутсалар туфайли жароҳатланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчининг жароҳати жиддий эмас. Мбаппе бир неча ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги кутилмоқда.

Шу билан бирга, «Реал» етакчиси тикланиш жараёнини ўз вақтида якунлаб, «Барселона»га қарши навбатдаги «класико»да иштирок этиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Франция Франция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар