Бугун
27
Ўзбек

«ПСЖ» «МЮ»нинг 15 ёшли футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Футбол
27 сентябр, 10:30
    3
Аввалроқ «Барса» ва «Реал» англиялик ёш ҳужумчи учун курашаётгани маълум қилинганди.
«ПСЖ» «МЮ»нинг 15 ёшли футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

«ПСЖ» «Манчестер Юнайтед»нинг 15 ёшли ҳужумчиси Жей-Жей Габриэл трансфери устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.

Англиялик ёш футболчи Манчестер клубини тарк этиш истагида ва унга Европанинг бир қатор етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар ҳам бир неча ойдан буён Габриэлнинг ривожланишини диққат билан кузатиб келмоқда.

Қайд этилишича, «ПСЖ» энди футболчини ўз сафига қўшиб олиш борасида аниқ ҳаракатларга ўтишни режалаштирмоқда. Ёш ҳужумчининг юқори самарадорлиги Европа грандларининг эътиборини тортган.

Габриэл ўтган мавсум «Манчестер Юнайтед» U-18 жамоаси сафида 23 та учрашув ўтказиб, 23 та гол урган. Бу мавсумда эса у UEFA Ёшлар лигасидаги дебют баҳсидаёқ ўзини кўрсатди. 15 ёшли футболчи Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубига қарши учрашувда ҳет-трик қайд этди.

Ҳозирча Габриэлнинг келажаги бўйича якуний қарор қабул қилинмаган, аммо «ПСЖ» уни қўлга киритиш учун курашга жиддий киришмоқда.

Аввалроқ «Барселона» ва «Реал» Жей-Жей учун курашаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар