Бугун
27
Ўзбек

Кўрфаз кубоги. Қатар Яманни ягона гол эвазига таслим этди, БААда йирик ғалаба

Футбол
27 сентябр, 17:25
Икки жамоа ҳам ҳозирча юз фоизлик натижа қайд этмоқда.
Кўрфаз кубоги. Қатар Яманни ягона гол эвазига таслим этди, БААда йирик ғалаба
Фото: UAE Football Association
27.09.2026 FT Форс кўрфази Миллатлар кубоги Баҳрайн Баҳрайн 0 : 3 БАА БАА

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтаётган Кўрфаз кубогида В гуруҳининг 2-тур беллашувлари давом этмоқда.

Қатар (6, 2-ўрин) миллий жамоаси Яманга (0, 4-ўрин) қарши ўйнаб, минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 64-дақиқада Абдурисаг ғалаба голига муаллифлик қилди.

БАА (6, 1-ўрин) эса Баҳрайн (0, 3-ўрин)га қарши саф тортиб, йирик 3:0 ҳисобида рақибига имконият қолдирмади.

Сўнгги турда эса ҳали очко йўқотмаган Қатар ва БАА миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Кўрфаз кубоги. 2-тур
Яман — Қатар 0:1
Гол:
Абдурисаг 64.

Баҳрайн — БАА 0:3
Голлар:
Камара 30, Бала 66, Солиҳ 88.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Баҳрайн Баҳрайн
  • БАА БАА
  • Форс кўрфази Миллатлар кубоги Форс кўрфази Миллатлар кубоги
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар