Бугун
27
Ўзбек

Миллатлар Лигаси. Норвегия — Португалия: Асосий таркиблар маълум, Роналду захирада

Футбол
27 сентябр, 13:40
    8
Беллашув соат 23:45 да старт олади.
Миллатлар Лигаси. Норвегия — Португалия: Асосий таркиблар маълум, Роналду захирада
Фото: Getty Images
27.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Норвегия Норвегия 1 : 2 Португалия Португалия

Бугун, 27 сентябр куни Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Норвегия ва Португалия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Баҳс Ослодаги «Уллевол» стадионида ўтказилади. Бу қарама-қаршиликни франциялик ҳакам Франсуа Летексие бошқариб боради. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Норвегия — Нюланд, Рюэрсон, Айер, Ҳеггем, Эурснес, Берг, Берге, Эдегор, Шелдеруп, Нуса, Ҳоланд.

Португалия — Кошта, Канселу, Диаш, Вейга, Мендеш, Палиня, Невеш, Консейсау, Феликс, Нету, Рамуш.

Маълумот ўрнида, Миллатлар Лигасининг 1-турида Португалия Уэлсни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Норвегия Дания устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

3-турда Норвегия сафарда Уэлс билан куч синашади. Португалия эса ушбу турда Дания меҳмони бўлади. Ҳар икки учрашув 1 октябр куни ўтказилиши режалаштирилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Португалия Португалия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар