Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Норвегияга қарши баҳсда майдонга тушмайди. Бу ҳақда португалияликлар бош мураббийи Жорже Жезуш маълум қилди.
Фернандеш Норвегия билан баҳс олдидан ўтказилган сўнгги машғулотда иштирок этмади. Уэлсга қарши аввалги учрашувда (1:0) яримҳимоячи асосий таркибда майдонга тушган ва баҳснинг сўнгги дақиқасида алмаштирилган эди.
«Уэльсга қарши ўйинда Бруну жуда мураккаб муаммо билан майдонни тарк этди. У даволаниш ва тикланиш учун вақтга муҳтож. У «Манчестер Юнайтед»да жароҳат олган ва сўнгги учта учрашувни шу оғриқ билан ўтказганини айтди.
Бу унга халақит берди ва Уэлсга қарши баҳсда Бруну ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмаганининг сабабларидан бири ҳам шу бўлди», — деди Жорже Жезуш матбуот анжуманида.
Португалия ва Норвегия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 27 сентябр куни бўлиб ўтади.