Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду Миллатлар лигаси А лигасининг 2-турида Норвегияга қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими-йўқми, ҳали қарор қилмаганини айтди.
— Криштиану Роналду асосий таркибдаги ўрнига лойиқми?
— Унинг Уэлсга қарши ўйинига эътибор қаратайлик. Биз жарима майдони ичидан 15 та зарба бердик, уларнинг еттитаси Роналду ҳисобига тўғри келди. Шу етти зарбанинг иккитаси дарвоза томон аниқ йўналтирилди. Унда еттита вазият бўлди. Бошқа ўйинлар билан солиштирганда, бу кўп. Илгари унда бир-иккита вазият бўларди ёки умуман бўлмасди.
Албатта, у яхшироқ ўйнай олади. Гол уришга ҳам яқин келди. У 65 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Энди унинг ҳолатини яна кузатаман. Асосий таркибда тушираманми ёки захирада қолдираманми — кейин қарор қиламан.
Криштиану, хоҳлаймизми-йўқми, 20 ёшли Жоау Невеш эмас. Невеш ҳар уч кунда кетма-кет икки ўйин ўтказа олади», — деди Жезуш.