Live
4
Ўзбек

Умтити: «Франция миллий жамоасига ана шундай креатив футболчилар зарур»

Футбол
26 сентябр, 09:34
Франциялик собиқ ҳимоячи Райан Шеркининг Туркия билан баҳсдаги ҳаракатларига баҳо берди.
Умтити: «Франция миллий жамоасига ана шундай креатив футболчилар зарур»
Фото: Gettyimages
25.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Туркия Туркия 0 : 1 Франция Франция

Франция миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Самуэл Умтити Туркияга қарши ўйинда миллий жамоа яримҳимоячиси Раян Шеркининг ўйинига баҳо берди.

«Унинг фаоллиги менга жуда ёқди. Бизга у каби креатив ўйинчилар керак. Баъзан у ортиқча ҳаракатлар қилади, лекин унга шунчаки рухсат этилган чегараларни чизиш керак. У бу позицияда фақат биринчи ўйинини ўтказди», - деди Умтити After Foot RMC нашрига.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Миллатлар лигаси А дивизиони гуруҳ босқичининг биринчи турида Франция миллий жамоаси сафарда Туркия миллий жамоасини минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди. «Сити» яримҳимоячиси Шерки деярли 80 дақиқа ўйнади, аммо бевосита самарали ҳаракатлар амалга оширганича йўқ.

Маълумот учун, 2-турда Зинедин Зидан шогирдлари 28 сентябр куни Белгия билан рўбарў келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Франция Франция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар