УEФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки турида Франция сафарда Туркия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсдаги ягона гол 54-дақиқада Килиян Мбаппе томонидан киритилди.
Мазкур баҳс Зинедин Зидан учун Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатидаги илк ўйин бўлди. ОptaJean маълумотига кўра, мутахассис 1994 йилдан буён миллий жамоа бошқарувидаги дебют баҳсида ғалаба қозонган илк франциялик мураббийга айланди.
Маълумот учун, бундан 32 йил аввал, 1994 йилда Эме Жакенинг ҳам Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатидаги илк баҳси ғалаба билан якунланган. Ўша баҳсда французлар Италия устидан зафар қучган.