«Арсенал» «Реал»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнолдни январ ойидаги трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби Англия миллий жамоаси футболчисини ўнг қанот ҳимояси учун номзодлар рўйхатига киритган ва унинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда. Бироқ ҳозирча «Арсенал» ва «Реал» ўртасида трансфер бўйича расмий музокаралар олиб борилмаган.
Агар Мадрид клуби футболчини сотишга тайёр бўлса, Трентнинг трансфери 70-80 миллион еврога баҳоланиши мумкин. Шу билан бирга, «Реал» ҳозирча ҳимоячини қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Александер-Арнолд 2025 йилда «Ливерпул»дан «Реал»га ўтган ва Мадрид клуби билан 2031 йил июнигача мўлжалланган шартнома имзолаган.
Маълумот учун, футболчи 2026/27 йилги мавсумда «Реал» сафида 5 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.