Live
1
Ўзбек

«Реал» Германия миллий жамоаси ҳимоячисига қизиқмоқда

Футбол
26 сентябр, 04:45
20 ёшли футболчи Мадрид клуби нишонида.
«Реал» Германия миллий жамоаси ҳимоячисига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Германия миллий жамоаси ва «Штутгарт» марказий ҳимоячиси Финн Елчнинг ўйинларини кузатмоқда. Бу ҳақда АS хабар берди.

Манбага кўра, «Реал» 20 ёшли футболчини 33 ёшли Антонио Рюдигернинг эҳтимолий ўрнини босувчи футболчи сифатида кўриб чиқмоқда. Рюдигернинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. Бундан ташқари, «Реал» Эдер Милитаонинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан хавотирда. Бразилиялик ҳимоячи аввал икки марта хочсимон боғламидан жароҳат олган.

Елч сентябр ойидаги Миллатлар лигаси баҳслари учун Германия миллий жамоасига чақирув олди. Бироқ хабар ёзилган вақтда 20 ёшли футболчи терма жамоа сафида дебют қилмаган эди.

Ушбу мавсумда Елч барча турнирларда 6 та баҳсда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг «Штутгарт» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Тransfermarkt маълумотига кўра, унинг тахминий трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Елч Германия миллий жамоасининг марказий ҳимоя чизиғидаги янги номзодлардан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Штутгарт Штутгарт
Бугунги янгиликлар