«Кристал Пэлас» қанот ҳимоячиси Тайрик Митчелл фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчига Туриннинг «Ювентус» клуби қизиқиш билдирмоқда. Трансфер январ ойида амалга оширилиши мумкинлиги айтилмоқда. Битим суммаси 23,3 миллион еврони ташкил этиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Бироқ Митчеллга Англия Премер-лигасининг бир нечта клублари ҳам қизиқиш билдираётгани маълум қилинган.
Янги мавсумда Митчелл барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда олтита ўйинда майдонга тушди ва иккита гол урди. Ҳимоячининг «Кристал Пэлас» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.