Live
2
Ўзбек

Манчини «Манчестер Сити»да икки хил шартномага эга бўлган бўлиши мумкин

Футбол
26 сентябр, 06:49
Италиялик мутахассис билан боғлиқ эҳтимолий келишувлар клубнинг молиявий қоидаларни четлаб ўтгани тилга олинди.
Манчини «Манчестер Сити»да икки хил шартномага эга бўлган бўлиши мумкин
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити»га нисбатан молиявий қоидалар бузилгани ҳақидаги ишда собиқ бош мураббий Роберто Манчини билан боғлиқ ҳолатлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Манбага кўра, 2009–2013 йилларда «Манчестер Сити»ни бошқарган италиялик мутахассис икки хил шартномага эга бўлган бўлиши мумкин. Улардан бири «Манчестер Сити» билан тузилган бўлиб, унда Манчини солиқлар чегирилганидан кейин 1,69 миллион евро олган.

Иккинчи шартнома эса шайх Мансурга тегишли бўлган «Ал Жазира» клуби билан тузилган бўлиши мумкин. Ушбу келишув бўйича Манчини йилига тўрт иш кунини талаб қиладиган консултация хизматлари учун 2,03 миллион евро олган.

Айблов томонининг версиясига кўра, Манчини билан боғлиқ Italy International Services компанияси ҳар чоракда «Манчестер Сити»га консултация хизматлари учун ҳисоб-фактуралар юборган. Клуб эса маблағларни Abu Dhabi United Group компаниясига ўтказган. Кейинчалик ушбу маблағлар «Ал Жазира»га юборилган ва клуб Манчини билан ҳисоб-китоб қилган.

Манбада қайд этилишича, мазкур схема УEФА ва Англия Премер-лигасининг молиявий фейр-плей қоидаларини четлаб ўтиш мақсадида ишлаб чиқилгани айтилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар