Телебошловчи ва «Арсенал» мухлиси Пирс Морган «Манчестер Сити»га нисбатан қандай жазо қўлланиши кераклиги ҳақида фикр билдирди.
«Келинг, вазиятга ойдинлик киритайлик: «Манчестер Сити» инглиз футболи тарихидаги энг катта фирибгарликни содир этганликда айбдор деб топилди ва жазо содир этилган қоидабузарликларга мос бўлиши керак.
Ҳеч бўлмаганда клуб Премер-лигадан чиқарилиши ва фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган барча совринлардан маҳрум қилиниши керак», — деб ёзди Морган Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Англия ОАВлари маълумотларига кўра, «Манчестер Сити» Премер-лиганинг молиявий қоидаларини бузиш бўйича 115 та банддан 114 таси юзасидан айбдор деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Даъволар молиявий маълумотларни нотўғри тақдим этиш, футболчилар ва мураббийларга тўловлар ҳамда молиявий назорат талабларига риоя қилиш каби масалаларни қамраб олган.