Live
1
Ўзбек

Зидан Франция бош мураббийлигидаги дебютидан сўнг ўз фикрларини билдирди

Футбол
26 сентябр, 00:28
    2
Дебютда Туркия мағлуб этилди.
Зидан Франция бош мураббийлигидаги дебютидан сўнг ўз фикрларини билдирди
Foto: Getty Images
25.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Туркия Туркия 0 : 1 Франция Франция

Зинедин Зидан Франция миллий жамоаси бош мураббийи сифатидаги дебюти ҳақида фикр билдирди.

54 ёшли мутахассис бошчилигидаги жамоа Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида Туркияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

«Жуда кўп ҳиссиётлар. Муваффақиятли дебют бўлди. Бундай атмосфера ҳукм сурадиган Туркияда ўйнаш осон эмас.

Яхши ўйнадик, рақиб майдонида прессинг қилдик. Жамоа билан атиги 3,5 та машғулот ўтказган бўлсак-да, кўплаб жиҳатларни кўрдим. Бу мени руҳлантиради. Футболчиларнинг қандай ўйнаганидан мамнунман. Уларнинг майдондаги ҳаракатларини кўриш ёқимли бўлди.

Бундай лаҳзалар доимо ҳаяжонли бўлади. Менда сўз йўқ. Франция миллий жамоаси сафида сўнгги бор ўйнаганимга анча вақт бўлди. Ҳозир қандайдир ўзгача воқеа юз бермоқда. Биз бу лаҳзадан завқланяпмиз»,
— дея Зиданнинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Франция Франция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар