Даррен Бент «Манчестер Сити»ни АПЛнинг молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун қаттиқ жазолашга чақирди.
«Менимча, ҳатто уларни Чемпионшипга тушириб юбориш ҳам камлик қилади. Фақат бир дивизион. «Ювентус» ва «Рейнжерс» билан нималар бўлганига қаранг. Глазголиклар адашмасам, тўртта дивизионга пастга туширилган.
«Сити»ни тўртинчи лигага тушириш ва 5–6 йилга трансфер тақиқини жорий қилиш керак», — деди «Тоттенҳэм»нинг собиқ ҳужумчиси Talksport эфирида.
Аввалроқ «МЮ» собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ҳам бу борада ўз фикрларини билдирганди.