Live
1
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги кумуш медалга сазовор бўлди

Бошқалар
25 сентябр, 23:18
Ўзбекистоннинг медаллари 34 тага етди.
Осиё ўйинлари. Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги кумуш медалга сазовор бўлди
Foto: Olympic uz

Аичи-Нагояда ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги медални қўлга киритди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзолари Владлен Денисов ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги кумуш медалга эга чиқди.

Микст дастурида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар финишга иккинчи бўлиб етиб келишди.

Натижада Ўзбекистон делегациясининг медаллари 34 тага етди — 8 та олтин, 17 та кумуш, 9 та бронза.

Бугунги янгиликлар