Франция миллий жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан Клерфонтендаги жамоа базасида кундалик ҳаёт тартибига ўзгартиришлар кирита бошлади.
L’Équipe нашри ёзишича, мутахассис футболчиларнинг сартарошларини миллий жамоа базасига киритмасликка қарор қилган. Умуман олганда, йиғин бошланганидан сўнг энди бегона шахсларнинг база ҳудудига кириши тақиқланади.
Зидан ўз жамоасини «тайёр» ҳолда ва олдига қўйилган вазифани бажаришга тўлиқ йўналтирилган ҳолда кўришни истамоқда.
Бугун, 25 сентябр куни французлар Миллатлар лигасининг 1-турида Туркияга қарши майдонга тушади.
Зидан сартарошларга Франция миллий жамоаси базасига киришни тақиқлади
Футбол
25 сентябр, 10:40
Энди йиғин вақтида бегона шахслар жамоа орасига кира олмайди.
Foto: Getty Images