Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Суҳроб Хўжаев учинчи Осиё ўйинларида чемпионликка эришди.
Босқон улоқтириш баҳсларида иштирок этган спортчи 74.38 метр натижа билан олтин медалга эга чиқди.
Бу — Ўзбекистон учун турнирдаги еттинчи олтин медал.
Ўзбекистон делегациясининг медаллари 31 тага етди — 7 та олтин, 15 та кумуш, 9 та бронза. Умумжамоа ҳисобида 5-ўрин.
Суҳроб Хўжаев — Осиё ўйинлари чемпиони
Бошқалар
25 сентябр, 09:35
17
Босқон улоқтирувчи Ўзбекистон делегацияси учун 7-олтин медлани келтирди.
Foto: Olympic uz
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади