«Манчестер Сити» Англия Премер-лигасининг молиявий қоидаларини бузганлик билан боғлиқ деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, мустақил комиссия клубга қўйилган 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдорлик ҳақида қарор чиқарган. Айни пайтда «Манчестер Сити»га нисбатан қандай жазо чораси қўлланиши ҳали аниқланмаган. Клуб мустақил комиссия қароридан апелляция беришни режалаштирмоқда. Ш
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 2023 йил феврал ойида «шаҳарликлар»ни 2009–2018 йиллар оралиғида молиявий қоидаларни 115 марта бузганликда айблаган эди. Иш бўйича мустақил комиссиянинг эшитувлари 2024 йил сентябр ойида бошланган ва шу йил декабр ойида якунланган эди. Шундан сўнг қарор чиқарилиши кутилган.
«Манчестер Сити» эса айбловларни аввалдан рад этиб келмоқда. Клубнинг таъкидлашича, иш ҳали якунига етмаган ва қарор устидан апелляция берилиши кутилмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади