Live
14
Ўзбек

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон АҚШдан устун келди

Бошқалар
25 сентябр, 11:35
    10
Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам 9-турни ишончли ўтказди.
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон АҚШдан устун келди
Фото: Chess Uzbekistan

Самарқандда ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар асосий жамоаси 9-турда турнир фаворитларидан бири бўлган АҚШни мағлуб этди.

Дастлаб 4-доскада дона сурган Муҳиддин Мадаминов кучли рақиб Левон Ароян билан дуранг ўйнади (у ўтган турда ютқазиб қўйган Шамсиддин Воҳидов ўрнини эгаллаганди). Шундан кейин Нодирбек Абдусатторов жаҳон рейтингида учинчи ўринда турувчи Фабиано Куруанани таслим бўлишга мажбур этди. Аммо Жавоҳир Синдаров яна бир номдор шахматчи Уэсли Со билан ўйинда қийин вазиятга тушиб қолди ва якунда бу вазиятдан чиқиб кета олмади ва умумий ҳисоб тенглашди: 1,5-1,5.

Шундан кейин ўзбекистонлик шахмат ишқибозлар бор эътиборини Нодирбек Ёқуббоевнинг ўйинига қаратишди. Ўтган турда ютқазиб қўйган ушбу шахматчи эса бу сафар ишончни оқлади ва Ҳанс Ниманнга қарши кечган ўта қийин баҳсда ғалабани ўз томонига оғдира олди ва якуний ҳисоб қуйидагича кўриниш олди: 2,5-1,5. Ўзбекистон асосий жамоаси 9 турдан кейин 16 очко билан турнир жадвалида пешқадамлигини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам 9-турни муваффақиятли ўтказди. 13 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда турган Нидерландияга қарши баҳсда Ўзбекистон-2 3,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар