Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё ўйинлари чоракфиналидан ўрин олган Саудия Арабистонига (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Йигитларга раҳмат айтаман. Сабр қилиб, ўйин охиригача консентрацияни йўқотишмади. Назорат бизнинг қўлимизда бўлди.
Айнан шу жамоа кўп турнирлардан чоракфиналда ўта олмаётганди. Шу сабаб бугунги ғалаба руҳий томондан жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Яримфиналга чиқдик, аммо тўхташ ниятимиз йўқ. Доим олдимизга юқори мақсадларни қўямиз. Аввалги Осиё ўйинларида бронза медали қўлга киритилган. Демак, натижани яхшилашга ҳаракат қилишимиз керак.
Бу жамоа Олимпиада саралашига босқичма-босқич тайёр бўлиб боради. Барчаси тизимли кетмоқда. Умуман, давлат миқёсида қилинаётган ишлар сабаб барча ёш тоифаларида футболимиз рейтинги ошиб бормоқда», — дейди Ҳайдаров матбуот анжуманида.
Ўзбекистон яримфиналда Япония — КХДР жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.
Равшан Ҳайдаров: «Тўхташ ниятимиз йўқ. Аввалги турнирдаги натижани яхшилашимиз керак»
Футбол
25 сентябр, 06:44
14
Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи Осиё ўйинлари чоракфиналидаги ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.
Foto: UFA
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади