«D» гуруҳидан ўрин олган Корея Республикаси ва Саудия Арабистони ўртасидаги баҳс якунланди. Унда кореялик футболчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланди.
Шу тариқа Ўзбекистон U-23 жамоаси чоракфиналда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушадиган бўлди. Вакилларимиз ушбу баҳсда ғалаба қозонса, мусобақанинг яримфиналига йўл олади.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги чоракфинал баҳси 25 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да бошланади. Беллашув «Мизуҳо» стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа қайд этган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади